Nukus fm Nukus fm Нукус ФМ No'kis FM Нукус ФМ Нукус ФМ No'kis FM Нукус ФМ No'kis FM Nukus fm

Партия ташаббуси Кегейлида: Эл хирмонига ўз ҳиссамизни қўшамиз



2017 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан «Эл хирмонига ўз ҳиссамизни қўшамиз» шиори остида бир гуруҳ ЎзМТДП фаоллари билан Кегейли туманидаги пахта далаларига чиқиш ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбар ва ходимлари, депутатлар, партия “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, МФЙ ва ОФЙ турғунлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Бундан мақсад: Миллий бойлигимиз ҳисобланган пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишда жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётган пахтакорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш, ҳудуддаги пахтакорлар учрашиш ҳамда мамлакатимиз иқтисодиёти таянчи саналган қимматбаҳо хом ашёни ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан йиғиштириб олиш ҳисобланади.
Тадбирда мамлакатимизнинг ижтимоий - иқтисодий салоҳиятнинг ошишида миллий бойлигимиз бўлган оқ олтин муҳим аҳамият касб этиши, пахта ҳосилини ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан йиғиб териб олишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган пахтакорларга илиқ тилаклар айтилди. Шунингдек энг илғор теримчилар меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириб боришга эришиш каби фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Бугун партия ташаббуси билан бир гуруҳ партия фаоллари ва депутатлар пахта теримига чиқдик, - дейди Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзоси Алмахан Далымбетова. - Партия ташкилотлари ва биз депутатлар пахта йиғим-теримига жалб қилинаётган теримчиларнинг, айниқса уюшмаган ёшларнинг турар жойларида етарли шарт-шароитлар яратилиши, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши, пахта даласида муносиб меҳнат шароитларининг яратилиши ҳамда иш ҳақларининг ўз вақтида бериб борилиши каби қатор масалалар билан танишиб ва буни назорат қилиб боришга келишиб олдик.
Бу каби тадбирлар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Нукус шаҳар ва барча туманлар Кенгашлари томонидан ҳам юқори руҳда ташкил қилиниб, пахта далаларида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Бир кунлик пахта терими якшанба куни ташкил қилинди. Теримчиларга иссиқ овқат ва барча шароитлар яратиб берилди. Партия ташаббуси билан пахта даласига чиққан 100 дан ортиқ фаоллар 1 кунда умумий ҳисобда 5 тонна 200 килограммдан ортиқ пахта ҳосилини териб олиб, пахта хирмонига катта ҳисса қўшдилар.
Тадбир сўнггида энг илғор теримчиларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.
          
Мырзахмет Тажимуратов
ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши ИҚ етакчи мутаххасиси
 
    2017-10-09 12:38:38 |

Нөкис ФМ 100.4 каналында




Ҳаўа-райы



Миллий валюта көрсеткиши


Жоқарыға
Copyright © 2016-2020 Company Nukus Soft Engine