Nukus fm Nukus fm Нукус ФМ No'kis FM Нукус ФМ Нукус ФМ No'kis FM Нукус ФМ No'kis FM Nukus fm

Тахиатош туманида сайёр қабул ўтказилди




Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматларидан фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, мазкур соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш мақсадида 2019 йил 15 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси бошлиғи, соҳа корхоналари раҳбарлари, мобиль алоқа операторлари масъул ходимлари ҳамда туман аҳолиси ва тумандаги юридик шахслар иштирокида навбатдаги сайёр қабул куни ўтказилди.
Ўтказилган тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси бошлиғи томонидан йиғилиш иштирокчиларига бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

 Ўтказилган сайёр қабулида иштирок этаётган туман аҳолиси ва тумандаги юридик шахслар томонидан маҳаллий телефон алоқаси, маълумотлар узатиш ҳамда мобиль алоқаси хизматларини кўрсатиш йуналиши бўйича берилган саволларига соҳа ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.
 
 
М.Алламбергенов
Инспекциянинг  Қорақалпоғистон Республикаси 
ҳудудий инспекцияси етакчи инспектори
 
 
 
    2019-02-25 14:25:06 |

Нөкис ФМ 100.4 каналында




Ҳаўа-райы



Миллий валюта көрсеткиши


Жоқарыға
Copyright © 2016-2020 Company Nukus Soft Engine